“БУКА ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!!

“Бўка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 2 ноябрь куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ўзбекистон кўчаси,  28-уйда жойлашган “Бўка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10:00 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.bukapaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 3 октябрдаги 03-12/5715-сонли хати муҳокамаси.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 29 октябрь  ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатпаспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учуннотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учунмазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бўка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ўзбекистон кўчаси, 28-уй.

Электрон почта:bukazavod@umail.uz Телефон : (70-57)36-634.